Ўзбекистон

Фарғонада автомобиль қатнов йўлини "ер ютди"

Носозлик сабаб ЙТҲ содир бўлди.

Фарғонада автомобиль қатнов йўлини "ер ютди"

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушгани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ изоҳ берди.

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 февраль куни 4 К 923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам автомобиль йўлининг 25-км.да ер ости сизот сувларининг йўл қопламаси остига тўпланганлиги натижасида, ўпирилиш содир бўлган.

 

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида керакли куч-воситалар ёрдамида бартараф этилиб, автомобиллар қатнови тикланган.

 

Йўлдаги носозлик туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси дастлабки маълумотга кўра, енгил тан жароҳати олган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада автомобиль қатнов йўлини "ер ютди" | Zamon.uz