Ўзбекистон

Жорий йил Жиззахда 31 та лойиҳа ишга туширилади

Президент вилоятга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Жорий йил Жиззахда 31 та лойиҳа ишга туширилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Вилоятда янги саноат корхоналари барпо қилиш учун сўнгги олти йилда қарийб 5 миллиард доллар инвестисия жалб қилинган. Бунинг натижасида 2 мингга яқин янги корхоналар ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 бараварга ошди.

 

Бу йил қурилиш материаллари бўйича 460 миллион долларлик 31 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда энергетика таъминотини яхшилаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

 

Жиззах вилоятида камида 2 минг Мегаватт қайта тикланувчи энергия манбалари учун салоҳият борлиги таъкидланди. Бундан фойдаланиб, 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Бунинг ҳисобига 236 миллион киловатт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 миллион куб метр газ тежалади.

 

Жумладан, Ғаллаоролда Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компаниясининг 200 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестисияси ҳисобидан, 220 Мегаваттли йирик қуёш стансияси ишга туширилади. Келгуси йилда бу стансия тўлиқ қувватга чиқиб, 500 миллион киловатт соат электр олинади ва вилоят эҳтиёжининг 20 фоизини қоплайди.

 

Шунингдек, ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида 5 Мегаваттли, Саноат зонаси ва тадбиркорлар биноларида 15 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Аҳоли хонадонларига 8 Мегаваттли қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш учун жозибадор шароитлар яратилади.

 

Тадбиркорларнинг ўз эҳтиёжлари учун 5, 10, 15 Мегаваттли қуёш стансиялари қуриш ташаббуслари қўллаб-қувватланади.

 

Зафарободда бу йил жами 2 Мегаваттли 2 та кичик ГЕС қурилади ва бу йил 2,4 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаради. Осиё тараққиёт банки билан бирга, Форишда 150 Мегаваттли йирик қуёш стансияси лойиҳаси бошланади. Бу стансия тўлиқ қувватга чиққанда, 370 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаради. Жиззах шаҳрида ҳам иссиқлик, ҳам электр энергияси ишлаб чиқарувчи когенерасия маркази қурилади.

 

Давлатимиз раҳбари Жиззах электр тармоқларидаги йўқотишлар кўп эканини қайд этиб, буни камайтириш, вилоятда 4 мингдан зиёд корхонанинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.

 

Йиғилиш сўнгида яна бир муҳим воқеа – 3 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар – Фориш туманидаги “Эcо Басалт Гроуп”, Жиззах саноат зонасидаги “Моно Элеcтриc” ва “Супер медиcал элементс” ширкатларидир.

 

Биринчи корхона базалтдан йилига 5 минг тонна композит қувурлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. “Моно Элеcтриc”да 1 минг 500 турдаги электр техника маҳсулотлари, “Супер медиcал элементс”да 40 турдаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади. Ушбу корхоналар ҳисобига, 700 дан ортиқ аҳоли юқори даромадли доимий иш жойига эга бўлади.

 

Маросимда видеоалоқа орқали корхоналар вакиллари билан мулоқот қилинди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди.

 

Шунинг билан Жиззах вилоятига ташриф якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Жорий йил Жиззахда 31 та лойиҳа ишга туширилади | Zamon.uz