"Метан заправка"ларда онлайн видеокамера ўрнатиш мажбурий бўлади
Бу бўйича Президент фармони имзоланди.

“Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, тадбиркорлар қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилди:
🔹кичик тадбиркорлик субъектлари:
▫️якка тартибдаги тадбиркорлар;
▫️микрофирмалар – таъсисчилари жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;
▫️кичик корхоналар – жами даромади йил давомида 1 миллиарддан 10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;
🔹 ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 10 миллиарддан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;
🔹 йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлар.
🗓 2023 йил 1 апрелдан:
🔸1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган (6 млн сўмгача) қисми қоплаб берилади;
🔸даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади;
🔸 давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди;
🔸 юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.
🔘 2023 йил 1 майдан қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:
➖автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
➖пахта, ғалла ёки шолини қабул қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимларининг операторлари ўз тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиши.
☑️ Шунингдек, тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун “0” сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади ва расмийлаштиради.







