Украинани АҚШ бошқаряптими?
OAVнинг Украина ва АҚШдаги расмий манбаларга таяниб ёзишича, HIMARS ракеталари Европадаги Америка базалари томонидан тақдим этиладиган аниқ координатларсиз қўлланилмайди.

Washington Post нашрига кўра, Украина АҚШ тақдим этаётган аниқ координатларсиз ракета зарбалари бермаяпти.
OAVнинг Украина ва АҚШдаги расмий манбаларга таяниб ёзишича, HIMARS ракеталари Европадаги Америка базалари томонидан тақдим этиладиган аниқ координатларсиз қўлланилмайди.
Нашрнинг таъкидлашича, бу маълумот учта юқори мартабали украиналик ва бир америкалик манба томонидан тасдиқланган. Бу АҚШнинг урушдаги роли жиддийроқ эканидан далолат беради, деб ёзади Washington Post.
Қайд этилган украиналик манбалардан бири журналистларга Украина Қуролли Кучлари ракета тизимларидан америкаликлардан олинадиган координатларсиз деярли фойдаланилмаслигини маълум қилган. Ва агар координатлар бўлмаса, нишонларга зарбалар берилмайди. Ўша расмийнинг тушунтиришича, бундай стратегия Қўшма Штатларни Украинага узоқ масофали қуролларни ишониб топшириш мумкинлигини тасдиқлаш учун ишлаб чиқилган.
Пентагон эса Украина Қуролли кучларига разведка маълумотларини беришини, аммо нишонларни аниқлаш, уларга устуворлик бериш ва зарба бериш учун Украина жавобгар эканини таъкидламоқда.
Ҳозирда Украина Қуролли Кучлари ихтиёрида HIMARS тизими ва М270 кўп ракета учиргичлари мавжуд — уларнинг радиуси 75 км дан ошмайди. Украина АҚШдан ATACMS тизимларини юборишни сўраган (уларнинг диапазони 4 баравар юқори), аммо АҚШ ҳозиргача уларни тақдим этишдан бош тортмоқда.







