Япон разведкаси: Украинада 20 дан ортиқ рус генераллари ҳалок бўлган
Бу Хитойни жиддий хавотирга солгани тахмин қилинмоқда.

Украинада Россиянинг 20 дан ортиқ генерали ҳалок бўлди . Бу ҳақда Nikkei Asia нашри япон разведкаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Япониянинг АҚШ ва Европадаги ҳамкорлари билан тўплаган маълумотлари асосида шундай хулосага келинган. Истеъфодаги генерал Киёфуми Ивата бу жуда катта рақам эканини таъкидлаган. Масалан, АҚШнинг сўнгги йилларда иштирок этган ҳарбий амалиётларида бирорта олий мартабали зобит ҳалок бўлмаган.
Нашрнинг ёзишича, Россия ҳарбий ташкилий ишларининг камчиликлари Хитойни ҳам хавотирга солган бўлиши мумкин. Шу билан бирга номи сир қолишини истаган манба Пекин Москвага махфий равишда ҳарбий ёрдам кўрсатишни бошлаган.







