Мексикада одам қолдиқлари билан тўлдирилган 68 та қоп топилди
Наркокартеллар мамлакат ички беқарорлигининг асосий омили бўлиб қолмоқда.

Мексикада одам қолдиқлари солинган 68 та қоп топилди. Бу ҳақда El Milenio газетаси хабар берди.
Қоплар пойтахт яқинидаги Толукидан, 9 та махфий қабрларда аниқланган. Маҳаллий жиноий тўда аъзоларидан бири қўлга олингандан кейин полиция бу ҳақда хабар топган. Ҳозирча жами қанча одам ўлдирилгани аниқ эмас. Ҳарбийлар, полиция ва штат полицияси қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Мексикада 1964 йилдан 2022 йилгача 100 минг одам бедарак йўқолган. Шу билан бирга ўтган йили қотилликлар 7.1 фоизга камайган.
Хавфсизлик билан боғлиқ вазият Гуанахуато, Қуйи Калифорния, Мехико, Мичоакан, Халиско ва Чиуауа штатларида оғирлигича қолмоқда. Хусусан, Гуанахуато энг хавфли ҳудуд деб тан олинган. Бу ерда 3260 киши зўравонлик қурбони бўлди.
Уюшган жиноий гуруҳлар ва наркокартеллар Мексика ички беқарорлигининг асосий омили бўлиб қолмоқда.







