Ўзбекистон

Пайпоғи йиртилган қирол

Қирол Чарльз хасисми ёки...?

Пайпоғи йиртилган қирол

 

Буюк Британия қиролининг кийиниш услуби ва ундаги айрим хатолар кузатувчилар муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

 

Масалан қирол масжидга киришда оёқ кийимини ечганида унинг пайпоғидаги тешигини бутун дунё кўрди. Аммо айрим мода донишмандлари буни аксинча, қиролнинг олий табақага тегиши экани билан изоҳлади. Эскирган пайпоқ қироллик оилаларида худди поло дастгоҳи ва қўлқоп устидан узук тақиш каби униформага айланган.

 

Улар агар ростан ҳам юқори қатламга мансуб бўлсангиз, гардеробингиз ҳам оила дарахтингиздек қадимий бўлиши кераклигини айтади.

 

Аммо қиролнинг эски кийимлари у ўз стили ҳақида қайғурмаслигини билдирмайди. Масалан у чанғи учаётганида шарфини боғлаши, сафари учун кийимлари билан тарихда яшаган ҳар қандай машҳур инсондан олдинда туради.

 

Шунга қарамай, қироллик оиласи бир неча авлод фойдаланиши мумкин бўлган, мерос бўлиб ўтадиган кийимларни қадрлайди, Чарльз ҳам бу қоидаларга бўйсунади.

 

Қиролларга хосликни қандай деталлар намойиш қилади?

 

Эски пайпоқлар

Қирол Чарльзнинг пайпоқлари Сэвил-Роудаги костюм тикувчисидан олинади. Уларнинг ҳар бири 30 фунт стерлингдан қиммат бўлиб, ипак ва жун аралашмасидан тикилади ва қўлда ювишни талаб қилади

 

Тиртиқ ёқа

Қирол январь ойида Муқаддас Лаврентий черкорвига борганида сал эскирган ёқали Turnbull & Asser брендига тегишли кўйлакда эди. Қирол кийимнинг умумий ҳолати яхши бўлса, янгисини олиш керак эмас, деб ҳисоблайди.

 

Кенг костюм

Костюмлар борасида қирол Чарльз Anderson & Sheppard брендини афзал кўради. Бу бренд костюмлари сал кенгроқ ва енгилроқ кўриниши билан машҳур. Юқори табақа вакиллари бирор воқеага қаттиқ тайёрланганини кўрсатгиси келмайди.

 

Ямалган жакет

Қирол Чарльзнинг норасмий кийимлари ямалишдан чарчамайди. Унинг деярли бутунлай қуроқ кўрпага айланган севимли жакети ҳам бор. Айрим кийимлардаги ямоқлар шунчалик эскилигидан ялтирашни бошлаган.

 

Ғижимланган чарм оёқ кийим

Қирол Crockett & Jones компаниясининг қўлда ишланган чарм оёқ кийимларини кияди. Аммо йиллар ўтиши билан оёқ кийим ямалган, ғижимланган ва умрини узайтириш мақсадида кондиционерга бўктирилган ҳолатга келиб қолиши мумкин. Унинг марҳум отаси шаҳзода Филипп ҳам оёқ кийимларига шундай муносабатда бўлган. У тўйида кийган туфлисини 2021 йилда вафот этмагунича 70 йил давомида кийган.

 

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"