Россиялик журналистларга Евроиттифоқ санкциялари хавф солмоқда
Иттифоқ Москвага қарши санкцияларнинг ўнинчи тўпламини тайёрламоқда.

Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкциялари ўнинчи тўплами россиялик ҳарбийлар ва журналистларга нисбатан чекловчи чоралар, шунингдек, 10 миллиард евролик экспорт тақиқларини ўз ичига олади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити чоғида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен маълум қилди. Саммитда биринчи марта Украина Президенти Владимир Зеленский шахсан иштирок этмоқда.
"Биз санкцияларнинг ўнинчи пакетини тайёрлаяпмиз. Улар Россиянинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларига нисбатан қўлланилади. Биз Президентни диққат билан эшитдик ва Россия Президенти Владимир Путиннинг тарғиботига қарши санкциялар киритамиз. Пакет шунингдек, 10 миллиард евро экспорт тақиқини ҳам ўз ичига олади", - деди у.







