Туркиядаги зилзила кучи
У 500 та атом бомбаси портлашига тенг бўлган

Туркиядаги зилзила кучи 500 та атом бомбаси портлашига тенг, деди Туркия Фавқулодда вазиятлар департаменти хавфларни камайтириш бўлими бошлиғи Ўрхан Татар.
“Биз ўйлаганимиздан анча юқори фалокатга дуч келяпмиз. 6 февраль куни содир бўлган иккита зилзилани таҳлил қилмоқдамиз. Биринчи зилзила 65 сония давом этган ва ҳалокатли таъсир кўрсатди. Иккинчи зилзила эса 45 сония давом этди ва у ҳам ҳалокатли таъсир кўрсатди”, — деди у матбуот анжуманларида.








