Хитой ядро каллаклари захирасини кўпайтирмоқчи
Бунга АҚШ билан мунособатларининг кескинлашиши сабаб бўлган.

Хитой 2035 йилгача ядро каллаклари захирасини уч баробарга кўпайтириб, уларнинг сонини 900 тага етказмоқчи. Бу ҳақда Япониянинг «Kyodo» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тайван туфайли АҚШ билан муносабатлардаги кескинликнинг янада кучайиши кутилмоқда. Хитойлик экспертлар мамлакат армияси томонидан ишлаб чиқилган режа Си Цзиньпин томонидан маъқулланганини айтмоқда.
Ядро каллаклари кўпайтириш икки босқичда амалга оширилиши режа қилинган. Биринчидан, 2027 йилда PLA ташкил этилганининг 100 йиллигига қадар у 550 тага кўпайтирилади. Иккинчи босқичда, 2035 йилга бориб арсенал 900 тагача кенгайтирилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ўтган йили Хитой ўз ядровий каллаклари захирасини сезиларли даражада ошириш ниятида деб башорат қилганди.








