“Россия Украина масаласида ғолиб чиқиши мумкин”
Полша президенти Украинага зудлик билан қурол етказиб бериш кераклиги айтди.

Украина қуролли кучлари зудлик билан қурол билан таъминлаши керак, акс ҳолда рус босқинчилари катта урушда ғалаба қозонади. Бу фикрни Полша президенти Анжей Дуда билдирди.
“Ҳа, рус армияси урушда ғалаба қозониши мумкин. Агар Украина зудлик билан ёрдам олмаса. Уларда замонавий ҳарбий инфратузилма йўқ, аммо одамлар бор. Қуролли кучларга ҳарбий техника жўнатмасак, келгуси ҳафталарда Украина масаласида Путин ғалаба қозониши мумкин ва биз у қаерда тўхташини билмаймиз”, — деди Дуда.








