Самарқандда гиёҳванд модда сотувчи шахс қўлга тушди
У «товаларлар»ни ўз хонадонида сақлаб келган.

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Пахтачи туманида яшовчи фуқаро Н.Н. гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётгани ва хонадонида 3 кг 143,5 гр «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги ва 1 кг 513,58 гр «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








