Ўзбекистон

Тошкентда «новостройка» деворлари бўлиниб кетяптими?

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга вазирлик муносабат билдирди.

Тошкентда «новостройка» деворлари бўлиниб кетяптими?

 

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида янги қурилган кўп қаватли уйлар девори бир йилга етмасдан бўлиниб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманининг Мағрур кўчасидаги уй 2017 йилда  фуқаро Б.Зокиров  томонидан  ўзи ва оила аъзоларининг яшаши учун якка тартибдаги уй-жой сифатида қурилган ва фуқароларга алоҳида квартира сифатида ўзбошимчалик билан реконструкция қилинган ҳолда сотилган. Республика суд экспертиза марказининг хулосасида ушбу уйлар бир қанча низомлар ва сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслиги аниқланиб, ҳозирги кунда авария ҳолатида эканлиги аниқланган.

 

B.Zokirov ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда фуқароларни ишончига кириб, якка тартибда фойдаланиш мақсадида қурилган тураржой биносини кўп квартирали уй-жой сифатида алдов йўли билан фуқароларга сотган. Б.З. ва унинг шерикларига нисбатан 2022 йил 14 майда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш тарзидаги” эҳтиёт чораси қўлланган ва жиноят иши бўйича айблов хулосаси тасдиқланган.

 

Суднинг 2022 йил 1 июлдаги ҳукмига кўра, «Қуюн» МЧЖ раҳбари Б.Зокировга 8 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

“Ҳозирги кунда фуқароларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида суд органи томонидан компенсация пулини ундириш учун суд жараёнлари давом этмоқда”, — дейилади хабарда.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкентда «новостройка» деворлари бўлиниб кетяптими? | Zamon.uz