Украинада ҳам кучли зилзила юз бериши мумкин
Мамлакат Туркия каби сейсмик фаол зонада жойлашган.

Украина ҳудудида кучли зилзилалар содир бўлиши мумкин. Бу ҳақда Миллий фанлар академияси сейсмологи Александр Кендзера маълум қилди.
Унинг тушунтиришича, Украина Туркия билан бир хил сейсмик фаол зонада жойлашган. Ушбу сейсмик фаол камар доимо силкинишларни келтириб чиқаради. Зилзилалар плиталарнинг қанчалик тез ҳаракатланишига боғлиқ, бу эса ўз навбатида энергия тўпланишига олиб келади.
“Шубҳасиз, бу плиталарнинг ҳаракатини тўхтатиб бўлмайди, шунинг учун эртами-кечми зилзилалар бўлади”, — дейди у.
Одесса вилоятининг жануби-ғарбий қисмида 8 интенсивликдаги энг фаол силкинишлар бўлиши мумкин.








