Ўзбекистон

“Ходунок” болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкин

Мутахассис бу бўйича маълумот берди

“Ходунок” болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкин

 

Кўпгина ота-оналар янги туғилган фарзанди тезда оёққа туриб, мустақил юришини хоҳлайди. Бундай пайтда улар учун махсус аравача – “Ходунок” яқин ёрдамчига айланади. Бироқ ушбу воситалар гўдак саломатлиги учун қанчалик хавфсиз?

 

Мутахассис фикрича, кичкинтой соғлиги ва ривожланиши унинг қанчалик ҳаракатчан эканига боғлиқ. Айниқса, юришнинг бошланиши бир ёшга тўлмаган бола учун муҳим босқич саналади. Бироқ ҳар нарсанинг ўз вақтида бўлгани маъқул.

 

Бугун аксарият ота-оналар кичик ёшли фарзандлари учун “Ходунок” олиб беради. Уларнинг фикрича, ушбу восита кичкинтойни йиқилишдан асраб, тезроқ юришга ўргатади. Қолаверса, бола мазкур қурилмада бўлганда она муҳим уй ишларини ортиқча ташвишларсиз амалга ошириши мумкин.

 

Аммо бу воситадан узоқ вақт фойдаланиш болалар соғлигида жиддий муаммоларни келтириб чиқаришини унутмаслик керак. “Ходунок”нинг энг катта камчилиги шундаки, ўғил-қизлар у туфайли эмаклаш даврини ўтказиб юборади. Ваҳоланки, ушбу ҳаракат бола ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади.

 

Юришдан аввалги 3 ойлик эмаклаш даври кичкинтойда мушак-скелет тизимининг тўғри шаклланишида катта роль ўйнайди. Қолаверса, асаб тизими ривожланишига ҳам ижобий таъсир этади.

 

Гўдак ҳали мушакларини бошқара олмагани боис юришга ўргатувчи бу каби аравачаларда ўз оёқларига тўғри суяна олмайди. Бу эса бўғимларнинг ҳаддан ташқари ҳаракатчанлиги ва оёқларнинг қийшайиб қолишига олиб келади.

 

Шунингдек, “Ходунок”да бўлган пайт кичкинтой оёқлари ўртасида қўшимча чеклов билан ҳаракатланади. Шу боисдан тиззалар ташқарига бурилади ва валгус деформацияси юз беради.

 

Бундан ташқари, орқа мия ва мушак-скелет тизимига тушадиган ҳаддан зиёд юк келажакда боланинг умуртқа поғонаси ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатиши, турли деформациялар пайдо бўлиши мумкин. Шу билан бирга, унда кейинчалик яссиоёқлик ёки маймоқлик ривожланиши эҳтимоли юқори.

 

Айни сабабдан болани “Ходунок” орқали мустақил юришга мажбурламаслик мақсадга мувофиқ.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ходунок” болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкин | Zamon.uz