Жаҳон

Европа давлатлари Украинанинг ўзида қурол ишлаб чиқариш учун “пойга” ўйнамоқда

Буюк Британия бу бўйича ҳаракатларни аллақачон бошлаб юборгани айтилмоқда.

Европа давлатлари Украинанинг ўзида қурол ишлаб чиқариш учун “пойга” ўйнамоқда

 

Буюк Британия Украинада қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, The Telegraph газетаси хабар берди.

 

Бу бўйича Бирлашган Қироллик мудофаа саноати вакиллари Киев билан музокара ўтказган. Шунингдек, бошқа Европа давлатлари ҳам бевосита Украинанинг ўзида қурол ишлаб чиқариш вариантини кўриб чиқмоқда. Аммо Британия ишлаб чиқарувчилари “уларни француз ёки немис рақобатчилари ортда қолдириши”ни истамаяпти.

 

Мудофаа компанияси раҳбарларидан бири Буюк Британияни “навбатнинг олди қаторига қўйиш” учун кураш кетаётганини айтган. Бу Риши Сунакнинг Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш учун “эшикни очиб берган”идан сўнг юз бермоқда. Ҳукумат ва мудофаа вазирлиги бу хабарга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

 

Буюк Британия Киевга оғир танк етказиб беришга рози бўлган илк давлат ҳисобланади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа давлатлари Украинанинг ўзида қурол ишлаб чиқариш учун “пойга” ўйнамоқда | Zamon.uz