АҚШ ўз фуқароларини тезроқ Россияни тарк этишга чақирмоқда
Қўшма Штатлар Москва икки фуқароликка эга америкаликларни ҳарбий хизматга чақиришидан хавфсирамоқда.

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси РФда қолаётган америкаликларни дарҳол мамлакатни тарк этишга чақирди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар фуқароларини Россияга келишдан тийилиш тавсия қилинган.
Бунга Украина низосининг “олдиндан айтиб бўлмас оқибатлари” сабаб қилиб кўрсатилган. Баёнотда қайд этилишича, Россия томони АҚШ фуқароларининг икки фуқаролигини бекор қилиши, уларни консуллик хизматидан узиб қўйиши ёки ҳарбий хизматга чақириши мумкин.
Ўтган йилнинг сентябрида элчихона худди шундай огоҳлантириш билан чиққанди.







