Ўзбекистон

“Ўзбекистон барча газ ва нефть захираларини Россияга топширгани ёлғон”

Энергетика вазири ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга муносабат билдирди.

“Ўзбекистон барча газ ва нефть захираларини Россияга топширгани ёлғон”

 

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон барча газ ва нефть захираларини 35 йилга Россия олигархларига топширгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Ўзбекистондаги етакчи ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда экспертлар энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Меҳриддин Абдуллаев билан учрашди ва бугунги кунда кўпчиликни ўйлантираётган саволларга изоҳ сўради.

 

Вазирнинг маълум қилишича, Ўзбекистон энерготизимини ҳеч қайси давлатга топшириб қўймаган. Бу мутлақо нотўғри ва ёлғон хабар.

 

Маҳсулот тақсимотига оид 35 йиллик битим Ўзбекистондаги барча конларга эмас, Бойсун туманида жойлашган битта М-25 конига тегишли.

 

Мазкур битим Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва 3 та компаниядан иборат консорциум томонидан тузилган.

 

Инвесторлар ҳудудга бир неча млрд доллар инвестиция киритади, геология-қидирув ишларини амалга оширади, конни ўзлаштиради, завод қуради, инфратузилма яратади. Буларнинг ҳаммаси инвесторлар маблағлари эвазига бўлади. Давлат бюджетидан пул ишлатилмайди ёки давлат кафолати остидаги кредитлар олинмайди.

 

Келгусида газ ишлаб чиқариш бошлангач, даромаднинг (барча харажатлар ва Ўзбекистонга тўланадиган солиқлардан қолгани) 50 фоизи Ўзбекистон Республикасига, қолган 50 фоизи эса инвесторларга бўлинади.

 

Масъулларнинг айтишича, мазкур кон Сурхондарёнинг рельефи ўта мураккаб бўлган Бойсун тоғларида жойлашган. У ерда газ қазиб чиқаришни ташкил қилиш узоқ ва мураккаб жараён. Масалан, 2017 йилда ишлар бошланган бўлса, мана орадан салкам 6 йил ўтган бўлсада, ҳалигача газ қазиб чиқариш бошлангани йўқ. Яъни бу жойда газ қазиб чиқаришни йўлга қўйишнинг ўзига камида 8 йил, йўқса тахминан 10 йил вақт кетади.

 

Ушбу кон жуда ноқулай жойда жойлашган. У гарчи 1960 йилларда аниқланган бўлсада, лекин собиқ СССР вақтида ҳам конни ўзлаштириш имкони бўлмаган.

 

Мустақиллик йилларида конни ўзлаштириш бўйича таклифлар кўплаб хорижий компанияларга берилган (БП, Тотал ва ҳк). Лекин улар рози бўлишмаган.

 

2006 йилда Малайзиянинг Петронас компанияси ҳамда Саудия Арабистонининг Дельта Оил компаниялари мазкур конни ўрганишга киришган. Бироқ, коннинг мураккаб геологик тузилиши, газ таркибида олтингугурт ва углеводород оксиди миқдори юқорилиги, иқтисодий жиҳатдан паст рентабеллиги сабабли юқоридаги компаниялар 2013 йилда лойиҳадан ўз ихтиёрлари билан чиқишган.

 

Шундан сўнг кон яна бир неча йил қаровсиз қолган. 2017 йилга келиб, юқоридаги инвесторларга берилган.

 

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"