Рамзан Қодировнинг ёрдамчиси заҳарланди
Чеченистон раҳбарининг ўзи бу ҳақда маълум қилди.

Рамзан Қодиров ёрдамчиси Апти Алаудинов заҳарланиб, шифохонага ётқизилганини эълон қилди. Заҳарли модда унга хат орқали юборилган.
Қодировнинг сўзларига кўра, Алаудиновнинг адъютанти 8 февраль куни генерал учун мактубни қабул қилиб олган. Хат эса заҳарли модда билан тўйинтирилган бўлган, генерал буни ўткир ҳиддан билиб қолган ва заҳарга қарши бирламчи чараларни кўрган.
Айни пайтда Алаудинов ва унинг икки ёрдамчиси Москвадаги клиникада даволанмоқда. Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.







