Жаҳон

The Guardian: Эрон Россияга кучлироқ дронлар етказиб берган

Бу бўйича келишув ўтган йилнинг ноябрида имзоланган.

The Guardian: Эрон Россияга кучлироқ дронлар етказиб берган

 

 

2022 йил ноябрида Эрон Россияга навбатдаги партия дронларини етказиб берган. Улар катта радиусли қурилмалар ҳисобланади. Бу ҳақда The Guardian нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Москва ва Теҳрон ноябрда янги келишувга эришган. Ўша пайтда Россия делегацияси 6 дона Mohajer-6 дронлари ҳамда 12 та Shahed 191 ва 129учувчисиз қурилмаларини етказиб беришни сўраган. Бундан аввал Эрон етказиб берган камикадзе-дронлардан фарқли ўлароқ ушбу қурилмалардан кўп марта фойдаланиш мумкин — улар зарбалар бергандан кейин базага қайтиши мумкин.

 

Газета Россия мукаммалроқ учувчисиз қурилмаларга эҳтиёж сезаётганини қайд этган. Чунки Украина томони Shahed-131 ва Shahed-136 қурилмаларини уриб туширишда катта тажриба тўплаган.

 

The Guardian манбаларидан бири дронлар РФга икки йўналиш орқали келганини айтган. Уларнинг бир қисми Россия ҳарбий-денгиз кучларининг Каспий денгизи кемаларида ташилган бўлса, қолган қисмини Эрон давлат авиакомпанияси олиб келган. Шу билан бирга 54 инструктордан иборат эронликлар гуруҳи ҳам юборилган бўлиши эҳтимоли бор.

 

Жўнатилган дронлар Исфахондаги заводда ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Бу заводда январь охирида портлашлар юз берганди. Бу эса ўз навбатида Россияга учувчисиз қурилмалар етказиб бериш масаласини сўроқ остига қўяди, чунки корхона ҳаво ҳужуми оқибатида катта зарар кўрган бўлиши мумкин.

 

Москва Украинада Эрон дронларидан фаол фойдаланиб келмоқда. 2022 йил кузида The Washington Post Россия ўз ҳудудида бу қурилмаларни ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлигини ёзганди.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

The Guardian: Эрон Россияга кучлироқ дронлар етказиб берган | Zamon.uz