Туркия Филиппиннинг қутқарув гуруҳини рад этди
Бошқа қутқарувчилар ҳам мамлакатни тарк этмоқда.

Туркия ҳукумати Филиппиннинг иккинчи қутқарув гуруҳини юбориш таклифини рад этди. Бу ҳақда Филиппин фуқаролик мудофааси департаменти хабар бермоқда.
“Биз Туркия ҳукумати қутқарувчиларимизнинг иккинчи гуруҳини қабул қилмаслиги ҳақида маълумот олдик”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, зилзиладан кейин тирик қолганларни қутқариш учун муҳим бўлган 72 соат ўтиб кетган. Айнан шу давр қутқарув операциялари учун энг қулай пайт ҳисобланади.
Ҳозирда Туркияда бўлиб туган бошқа қутқарувчилар ҳам мамлакатни тарк эта бошлаган. Бугунги кунда тирик қолганларни топиш имконияти деярли йўқ.
Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 31 643 кишига етди. Зилзиладан жабр кўрган Сурияда ҳам 8,5 мингга яқин одам ҳалок бўлган.








