Туркияликларга ёрдам йиғиш пунктида Call-маркази ташкил этилди
Call-маркази мутахассислари йиғилаётган гуманитар ёрдам ҳақида аҳоли ва тадбиркорларнинг саволларига жавоб беради.

Тошкентда Туркиядаги зилзиладан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш пунктида Call-маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон хабар берди.
Call-маркази мутахассислари (71) 205-20-02 рақами орқали 24 соат давомида йиғилаётган гуманитар ёрдам ҳақида аҳоли ва тадбиркорларнинг саволларига жавоб беради.
Шунингдек, @turkiyagayordambot ҳам ишга туширилган. У орқали ҳам маълумот олиш ва саволларни ботда қолдириш мумкин.
Тошкент шаҳридаги инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш пункти манзили: Янгиҳаёт тумани, Софдил кўчаси, 44-уй, “Tashkent Index”.







