Россия Шимолий флоти 30 йилда илк бор ядро қуроли билан денгизга чиқди
Норвегия разведкаси Украина можароси ортидан Кремль учун ядро қуролларининг аҳамияти ортганини қайд этган.

Россия Шимолий флоти кемалари 30 йилда илк бор денгизга ядро қуроли билан чиқди. Бу ҳақда Норвегия разведка хизмати маълум қилди.
Разведканинг йиллик ҳисоботида қайд этилишича, Собиқ Иттифоқ даврида ҳарбий кемалар денгизга доим тактик ядро қуроллари билан чиқди. Аммо Совуқ уруш якунлангач, бу анъанага барҳам берилганди.
“Украина можароси бошлангач, Россия учун ядро қуролининг аҳамияти янада ортди”, – дейилади ҳужжатда.
Маълумотларга кўра, ядро салоҳиятининг маркази Шимолий денгиз сувости ва сувусти кемаларига жойлаштирилган.







