Самарқандда ИИБ ходимини ҳақорат қилган фуқарога жиноят иши очилди
У ресторанда жанжал чиқариб, ходимларга куч ишлатмоқчи бўлган.

Самарқанд шаҳрида Ички ишлар органи ходимини уятли сўзлар билан ҳақорат қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 12 февраль куни фуқаро M.A. Самарқанд шаҳридаги «Истиқлол» ресторанида овқатланиб, спиртли ичимлик ичиш таъсирда ресторанда жанжал кўтарган ва ишчиларга куч ишлатишга уринган. Шунингдек, ўз хизмат вазифасини бажараётган капитан D.Shodmonovni уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро A.M. га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








