Бўстонлиқда аёл 4 киши томонидан жинсий тажовузга учради
Эркаклар аёлнинг маҳалладошлари экани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида аёл 4 нафар эркак томонидан фарзандлари олдида зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 2022 йилнинг 28 декабрь куни Бўстонлиқ тумани “Чимбойли” қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Шундан сўнг 25-27 ёшли 4 нафар гумонланувчи (тезкор) процессуал тартибда ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа” олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан 10 га яқин суд тиббий ва бошқа турдаги экспертизалар тайинланган.








