Эрон қуроллари Украинага ҳам берилиши мумкин
АҚШ маъмурияти мусодара қилинган Эрон қуролларини Киевга беришни ўйламоқда.

АҚШ ўлжа қилиб олинган Эрон қуролларини Украинага бериши мумкин. Бу ҳақда WSJ хабар берди.
Гап Яман хусийларига етказиб берилаётган Эрон қуроллари ҳақида кетмоқда. Жозеф Байден маъмурияти бунинг учун юридик асос қидирмоқда. Америка амалдорларига кўра, бу ўз ичига 5 минг автомат, 1.6 миллион ўқ-дори, бир қанча танкка қарши ракета ва 7000 мингдан ортиқ масофадан бошқариладиган портловчи моддаларни олади.
Бу қуролларнинг барчаси сўнгги ойларда Яман қирғоқларида қўлга олинган.
Теҳрон Украина можароси давомида Россияни фаол кўллаб-қувватлаётгани айтилади. Хусусан, Москва Эрон дронлари ёрдамида Украина шаҳарларига ҳужум уюштирмоқда.







