“Қамчиқ” довони ёпилди
Бунга қор кўчкиси хавфи сабаб бўлган.

Гидрометеорология марказининг 2023 йил 15 февралдаги бюллетенига асосан, қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
15 февраль куни соат 22:30 дан Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон–Андижон орқали–Ўш автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмининг 228-253-километрлар оралиғида 16 февраль куни соат 01:30 дан қор кўчкиси хавфи борлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Довон йўли очилиши бўйича қўшимча хабар берилади.








