Тошкентдан Пекинга ҳафталик авиақатновлар сони оширилади
Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

2023 йилнинг 22 февралидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Пекинга ҳар ҳафта икки марта мунтазам авиақатновларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар мунтазам равишда ҳафтасига икки марта сешанба ва чоршанба кунлари бажарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ авиакомпания Тошкент – Шарм эл-Шайх – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилганини маълум қилганди.








