Ўзбекистон

Хитой компанияси Ўзбекистонга 2 млрд доллар инвестиция киритади

Инвестиция доирасида мамлакатда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади.

Хитой компанияси Ўзбекистонга 2 млрд доллар инвестиция киритади

 

Хитой компанияси билан Ўзбекистонда умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича CEEC ENERGY CHINA компанияси билан англашув меморандуми имзоланган.

 

Таъкидланишича, мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.

 

Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, станциялар 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

 

Бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

 

Томонлар ушбу йирик лойиҳаларнинг истиқболлари ва тез фурсатларда станциялар қурилиш ишларини жадал суръатларда амалга оширишга келишиб олдилар.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Хитой компанияси Ўзбекистонга 2 млрд доллар инвестиция киритади | Zamon.uz