Талабалар кўчасида 5 та машина ЙТҲга учради
Ҳолат юзасидан ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Бугун, 16 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида бешта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳодиса соат 13:30 ларда Олмазор туманидаги Талабалар кўчасида юз берган. Унда 1999 йилда туғилган A.A. бошқарувидаги Spark, 1955 йилда туғилган Р.Ж. бошқарувидаги Lacetti, 1992 йилда туғилган A.З. бошқарувидаги Damas, 1997 йилда туғилган И.Ж. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1955 йилда туғилган A.Р. бошқарувидаги Cobalt ўзаро тўқнашган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








