Ўзбекистон

Тожик каврагидан фойдаланишга 3 йил мораторий жорий қилиниши мумкин

Президент яйловлардан фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

Тожик каврагидан фойдаланишга 3 йил мораторий жорий қилиниши мумкин

 

Президент Шавкат Мирзиёев яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Бу ҳақда шу йил 23 январь куни қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда кўрсатма берилган эди.

 

Ўзбекистонда 21 миллион гектардан зиёд яйловлар мавжуд бўлиб, улар чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик каби кўплаб тармоқлар учун муҳим манба. Лекин улардан фойдаланишга оид ҳозирги тартиб яйловларда тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳсулот етиштиришни чекламоқда.

 

Шу боис, янги таҳрирда “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳамда яйлов майдонларини ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

 

Бу кўплаб иқтисодий лойиҳаларга йўл очади. Хусусан, Испания ва Португалиянинг етакчи компаниялари иштирокида халқаро молия институтларидан жалб қилинган 7 миллион 800 минг доллар миқдоридаги грант маблағлари эвазига 4 та лойиҳа шакллантирилган. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар, Чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил этиш, майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш шулар жумласидандир. Шунингдек, халқаро молия институтларининг грантлари ҳисобидан 500 гектар яйловда қуёшдан муқобил энергия олиш орқали қудуқлардан сув чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган.

 

Маълумки, яйлов ерларда каврак яхши ўсади, у Қизил китобга ҳам киритилган. Лекин кўп жойларда унинг табиий кўпайиши ва қайта тикланишига зарар етказилмоқда. 2019 йилда табиий каврак майдонлари 33 минг гектар бўлган бўлса, 2021 йилга келиб қарийб ярмига камайган.

 

Шу боис кавракнинг ҳар бир тупига етказилган зарар учун жарима миқдорини ошириш, қизил китобга киритилган тожик каврагидан фойдаланишга 3 йил муддатга мораторий жорий қилиш таклиф этилмоқда.

 

Давлат раҳбари бу режаларни маъқуллаб, ижросини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тожик каврагидан фойдаланишга 3 йил мораторий жорий қилиниши мумкин | Zamon.uz