Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ЙПХ ходимларига пора таклиф этган ҳайдовчилар ушланмоқда

Бу бўйича ҳудудларда тезкор тадбирлар ўтказилган.

Тошкент вилоятида ЙПХ ходимларига пора таклиф этган ҳайдовчилар ушланмоқда

 

Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторларига пора таклиф этган ҳайдовчилар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

 

Жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент тумани ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори томонидан 1987 йилда туғилган ҳайдовчи M.M. ўзига тегишли бўлган Damas автомобилни маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланади ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисми кўра маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситасини жарима майдонига жойлаштирилади.

 

Шундан сўнг фуқаро M.M. муаммо ечимининг ноқонуний йўлини тутиб, инспекторга автомашинани жарима майдонидан чиқариш ҳамда ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 500 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади.

 

Инспектор юқори турувчи раҳбариятга билдирги билан мурожаат қилади. Ходим билдиргисига асосан ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бошқармаси ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Damas ҳайдовчиси ЙПХ инспекторига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора сифатида бераётган вақтда ушланган.

 

Шунингдек, Тошкент туманида ўтказилган иккинчи тезкор тадбирда «Vaz-2106» автотранспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган 1992 йилда туғилган X.X. ҳайдовчи машинасини жарима майдонидан чиқариш ҳамда ишини ижобий томонга ҳал қилиб бериш эвазига ЙПХ инспекторига 150 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланган.

 

Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Labo» автомашинасини маст ҳолда бошқарган 1979 йилда туғилган ҳайдовчи И.С. автотранспорт воситасини жарима майдонидан чиқариш ҳамда ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига йўл патруль хизмати инспекторига 200 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Тошкент вилоятида ЙПХ ходимларига пора таклиф этган ҳайдовчилар ушланмоқда | Zamon.uz