Туркиядаги зилзила президент сайловига ҳам таъсир кўрсатди
Умумий сайловлар кейинга қолдирилиши мумкин.

Туркияда умумий сайловлар олти ойдан бир йилга қолдирилиши мумкин. Бу бўйича мамлакат Олий сайлов комиссияси тегишли ташаббус билан чиқади.
Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдоғон Туркияда умумий сайловлар (ҳам президентлик, ҳам парламент) 14 майга белгиланганини маълум қилган эди. Туркия раҳбари ҳукумат парламентга ушбу санани қабул қилишни таклиф қилишини, рад этилган тақдирда эса президент ваколатларидан фойдаланишини айтган. Эрдоған Республика Иттифоқидан номзод бўлади. Олтита мухолифат партияси коалицияси ҳали номзодини эълон қилгани йўқ.
Туркия парламентининг собиқ спикери, собиқ бош вазир ўринбосари Булент Аринч сайловларни кейинга қолдиришга чақирган эди, чунки зилзилалардан кетин туркияликлар сайлов олдида стрессдан халос бўлиши керак.
Сайловларни бошқа муддатга қолдириш масаласини ОСК муҳокамага қўяди.








