Ўзбекистон

“Озодлик” иккита жиддий хатоликка йўл қўйган" — Расул Кушербаев

Табиат ресурслари вазирига маслаҳатчи "Озодлик"нинг нефть ва газ конлари бўйича суриштирув ҳақида фикр билдирди.

“Озодлик” иккита жиддий хатоликка йўл қўйган" — Расул Кушербаев

 

Собиқ депутат, табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев Озодлик радиосининг Ўзбекистон нефть ва газ конлари бўйича суриштирув юзасидан ўз фикрини билдирди.

 

"Тўғрисини айтаман “Озодлик”нинг Ўзбекистон нефть ва газ конлари бўйича суриштирувини кўрганимда анча таъсирландим. Наҳотки, шу маълумотлар рост бўлса, деган савол ўйлантирди.

Лекин Ўзбекистон расмийлари, соҳага масъул ташкилотлар нима деркан, деб кутдим. Агар расмийлар бу масалада жимлик сақласа демак бу маълумотлар рост, деган фикрга борардим.

Аммо куни кеча Энергетика вазирлиги , “Ўзбекнефтгаз” компанияси томонидан берилган муносабатлар, журналист ва блогерларнинг фикри қолаверса, масъул ташкилотлар томонидан кўрсатилган далиллардан шуни билдимки, назаримда “Озодлик” иккита жиддий хатоликка йўл қўйган.

Биринчиси, Ўзбекистоннинг бутун газ ва нефть конларини барча ҳуқуқлар билан 35 йилга битта компанияга бериши ва 35 млрд АҚШ доллари бир шахсга тегишли корхонага (ERIELL, ENTER Engineering) ишлатилган деган иддао нотўғри бўлиб чиқди", — ёзади у.

 

Кушербаевнинг ёзишича, ушбу айбловларни илгари сурган “Озодлик” ижодкорларида агар Ўзбекистон расмийлари кўрсатган далиллардан кучли далиллар бўлса буни кўрсатиши керак.

 

Агар бундай далил бўлмаса, хатога йўл қўйилгани тан олиниши керак. Бу ҳам оммавий ахборот воситаларининг муносиб позицияси бўлади.

 

Таъкидланишича, иккинчидан Ўзбекистон расмийлари билдирган норматив ҳужжатлар қандайдир корхоналарнинг бухгалтерлик ҳужжатларидан кўра ишонарли чиқди. Ва энг муҳими барча келишувлар рўй рост айтилди. Суриштирувдан аввал мана шу эҳтимолий аргументлар инобатга олиниши керак эди.

 

“Озодлик”нинг суриштируви чуқур асосланмаган иддаолар билан оммага ахборот тарқатишга бўлган уринишга ўхшаб туюлмоқда.

Бу ишдан мақсад нима эканлиги тушунарсизлигича қолди.

Нима бўлганда ҳам бир шахс ёки бир гуруҳ эмас, бутун мамлакат ҳаёти билан боғлиқ маълумот тарқатишдан олдин унинг оқибати қандай бўлишини инобатга олган ҳолда, ҳар томонлама асосли фактларга таянилиши керак.

Айни ўринда ушбу материал том маънода Ўзбекистон халқини жунбишга келтириши мумкин. Асосланмаган ва ишончсиз маълумотларни халқаро омма ихтиёрига ҳавола этиш эса одамларни манипуляция қилиш, дея баҳоланади", — деган вазир маслаҳатчиси.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Озодлик” иккита жиддий хатоликка йўл қўйган" — Расул Кушербаев | Zamon.uz