Ўзбекистон

Президент Бухоро туманидаги хонадонда меҳмон бўлди

Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги "Работиқалмоқ" маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

Президент Бухоро туманидаги хонадонда меҳмон бўлди

 

Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги "Работиқалмоқ" маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

 

Бу ерда 9 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Қуйи тизимдаги манзилли ишлар натижаси бу маҳаллада ҳам намоён — тадбиркорлик ривожланиб, иш ўринлари кўпаймоқда. Хусусан, илгари фойдаланилмай ётган майдонда тикувчилик корхонаси барпо этилди. 30 дан ортиқ хотин-қиз ўз маҳалласида ишли бўлди. Яқинда иш бошлаганига қарамай, корхона 100 мингта трикотаж маҳсулотлари учун буюртма олган.

 

Давлатимиз раҳбари мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашди.

 

"Маҳалладаги ўзгаришларни, сизнинг ишли бўлганингизни кўриб, хурсанд бўлдим. Булар — халқ ичига кириб, халқ билан бирга қилаётган саъй-ҳаракатларимизнинг кичик бир натижаси. Агар ҳокимлик ва ташкилотлар шароит яратиб беролса, ҳар бир оила ўзини эплаб кетолса, мақсадимга эришган бўламан. Шунда катта оиламиз — давлатимиз ҳам мустаҳкам бўлади", — деди Президент.

 

Шу ерда вилоятдаги тадбиркор аёлларнинг ҳанармандчилик маҳсулотларидан намуналар намойиш этилди. Улар ишлаб чиқаришда ва касаначилик асосида хотин-қизлар бандлигини таъминлаётганини сўзлаб беришди. Давлатимиз раҳбари уларнинг бу борадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

 

Работиқалмоқ маҳалласида яна 10 дан ортиқ савдо ва сервис шохобчалари, Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази ҳам бор. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси мукаммал таъмирланган. Аҳолининг бўш вақти мазмунли ўтиши учун “Отахонлар чойхонаси”, кутубхона, спорт майдончаси, ҳаммом ва хиёбонлар ташкил этилган.

 

Давлатимиз раҳбари бу шароитларни кўздан кечирди, шу ерлик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Президент Бухоро туманидаги хонадонда меҳмон бўлди | Zamon.uz