Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди — фото
Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланди.

Президент Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.



Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Қуръон тиловат қилинди.
Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи доирасида маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда вилоятни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.










