ЖССТ: Уруш туфайли 10 млн украиналик руҳий жароҳат олиши мумкин
Бу мамлакат аҳолисининг 1/4 қисмини ташкил этади.

10 миллион украиналик жанговар ҳаракатлар оқибатида руҳий жароҳат олиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси бош директори Ханс Клюге маълум қилди.
Жаноб Клуге бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, 4 миллион кишида ўртача ёки оғир даражадаги муаммолар бўлиши мумкин.
Декабрь ойида ЖССТ матбуот котиби ҳам брифингда 10 миллион украиналик руҳий касалликка чалиниш хавфи борлигини айтганди.








