Туркиядаги зилзила мамлакатга сайёҳлар оқимини камайтирди
Туркомпаниялар савдолари тахминан 25 фоизга пасайган.

Туркияда юз берган зилзила туризм индустриясига ҳам таъсир қилди. Мамлакатдаги пляж ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар савдоси сезиларли даражада пасайган.
Айниқса, катаклизм қурбонлари сони жиддий кўпайганидан кейин сайёҳлар ёз учун турларни сотиб олишни секинлаштирди. Сўнгги 10 кун ичида аввалдан қилинган бронлар бекор қилинди.
Туркомпаниялар савдолари тахминан 25 фоизга камайди.
Сайёҳлар ва туроператорлар энди кутиш ҳамда кузатиш позициясини эгаллашмоқда.








