Ўзбекистон

“Ҳақиқий кам таъминланганлар истаги, албатта, ижобат бўлади”

Президент кам таъминланганларга Умрага боришда ёрдам берилишини айтди.

“Ҳақиқий кам таъминланганлар истаги, албатта, ижобат бўлади”

 

Шавкат Мирзиёев 17 феврал куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ташрифи вақтида эндиликда кам таъминланганларга Умрага боришда ёрдам берилишини маълум қилди.

 

Президент мадраса талабалари билан учрашув давомида сўнгги йилларда Умра ва Ҳаж сафарларига қатнов сони кўпайтирилганини таъкидлаган.

 

“Умрага хоҳлаганча рухсат бериляпти. Ҳаж сафарлари карра-карра кўпайди. Эътиқод инсоннинг юрагида, бағрида, кўнглида бўлади”, — деган давлат раҳбари.

 

Шундан кейин президент кимда қандай таклиф бўлса, эшитишга тайёр эканини айтган. Муфтий Нуриддин Холиқназаров Умрага боришга имконияти етмайдиган кам таъминланганлар учун давлат томонидан ёрдам берилишини сўраган.

 

“Сиздан битта илтимос бўлади, адолатли танлов қилиб берсангиз, хоҳлаганингизча ёрдам бераман. Ҳақиқий кам таъминланганлар истаги, албатта, ижобат бўлади. Уларнинг рўйхатини шакллантириб беринг. Керак бўлса, у ердаги раҳбарларга ҳам айтиб, уларни алоҳида-алоҳида кутиб оладиган қилиб ташкиллаштирамиз”, — дея жавоб берган президент.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ҳақиқий кам таъминланганлар истаги, албатта, ижобат бўлади” | Zamon.uz