Олмалиқда банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди.

Тошкент вилоятида ўтказилаётган тезкор профилактик тадбирлар давомида банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган шахс воқеа жойида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 00:30 ларда Олмалиқ шаҳар «Ойдин» МФЙ ҳудудида жойлашган Халқ банкига тегишли банкоматни 1990 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ўткир тиғли жисм билан бузиб очиб, ичида мавжуд бўлган пулларини олишга уринган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








