Тошкентда 4 та машина ЙТҲга учради
Тўқнашув оқибатида ёнғин чиққан.

Кеча, 18 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳодиса соат 19:30 да Юнусобод туманининг Амир Темур кўчасидаги Хотира майдони қаршисида юз берган. Унда Собалт, Спарк, Жентра ҳамда Матиз русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган. Шундан сўнг Собалт автомашинасида ёнғин содир бўлган. ФВВ ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган.
ЙТҲ оқибатида Собалт ҳамда Матиз автомашинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








