Шавкат Мирзиёев Мисрдаги Аҳмад Фарғоний мажмуасини зиёрат қилди
2007 йилда бу ерда Аҳмад Фарғонийга ҳайкал ўрнатилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикасидаги расмий ташрифини Аҳмад Фарғоний мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади.
Буюк астроном, математик ва географи илмининг билимдони бўлган Ал Фарғоний Боғдод, Дамашқ ва Қоҳира шаҳарларида кўп кашфиётлар қилган. Нил дарёсидаги Равза оролида сув сатҳини ўлчайдиган иншоот — “Миқёс ан-Нил” номи билан машҳур нилометр айнан улуғ ватандошимиз ташаббуси билан барпо этилган.
2007 йилда бу ерда Аҳмад Фарғонийга ҳайкал ўрнатилган. Давлат раҳбари ушбу иншоотни кўздан кечирди, унинг тарихи, мутафаккир бобомизнинг илмий мероси ҳақида олимлар билан суҳбатлашди.








