Ўзбекистон

Хитой биз томонда бўлиши истардим—Зеленский

Украина президенти руслар аввалгидек кучли эмаслигини айтди.

Хитой биз томонда бўлиши истардим—Зеленский

 

Бу ҳафта Россиядан ҳужум кутилмоқда, лекин руслар энди бир йил олдингидек кучли эмас, дейди Украина президенти Владимир Зеленский.

 

Мамлакатимизни босиб олиш учун ресурслар бугун заифлашди, биз эса кучлироқ бўлдик. Бундан ташқари, улар бизнинг аскарлар каби бир хил мотивацияга эга эмаслар. Руслар Бахмут уларга Славянск ва Краматорскка йўл очишини яхши билишади. Руслар олган Бахмут каби ҳар бир кичик шаҳар уларни катта шаҳарларга яқинлаштиради. Биз йўқотган шаҳар руслар учун олға қадам дегани. Ҳозир билганимиздек, улар Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларига етиб боришни исташади.

 

Шунингдек, президент Хитой мавзусидаги саволларга ҳам жавоб берди.

 

“Хитой масаласи ниҳоятда мураккаб. Хитой бу урушда Россия Федерациясини қўллаб-қувватламаслиги биз учун муҳим. Аслида мен унинг биз томонда бўлишини истардим. Бироқ бу мумкин эмас деб ўйлайман. Лекин мен Хитойнинг бу ерда содир бўлаётган воқеаларга прагматик баҳо бериш имкониятини кўрмоқдаман, чунки Хитой Россия билан иттифоқ тузса, жаҳон уруши бошланарди ва менимча, Хитой бундан хабардор”, — дейди у.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хитой биз томонда бўлиши истардим—Зеленский | Zamon.uz