Ўзбекистонда қанча ишсиз бор?
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бу бўйича рақамларни очиқлади.

Бугунги кунда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллиони ишсиз. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев маълум қилди.
"Мамлакатимизда камбағалликни камайтириш ва бандликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим – ҳоким ёрдамчилари институти ташкил этилди. Ҳозирда республикадаги мавжуд маҳаллаларда 10 минг нафарга яқин ҳоким ёрдамчилари фаолият юритиб, улар тадбиркорликни ривожлантириш бўйича хизмат кўрсатмоқда", — деб таъкидлади Беҳзод Мусаев.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари орқали субсидиялар ажратиш, иш билан таъминлаш, касбий тайёргарликка жалб қилиш ва бизнес юритиш кўникмалари орқали қарийб 2,2 миллион кишининг бандлиги таъминлангани айтиб ўтилди.







