Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири қабул қилди

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири қабул қилди

 

Бугун, 23 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳудудлар форумининг биринчи йиғилиши ва Ишбилармонлар кенгашининг учрашувида иштирок этиш учун Озарбайжон делегацияси бошчилигида Ўзбекистонга келган иқтисодиёт вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Микойил Жабборовни қабул қилди.

 

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов давлат раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Суҳбатда автомобилсозлик, тўқимачилик ва ипакчилик тармоқларида кооперация лойиҳалари жадал амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Қўшма инвестиция жамғармасини тузиш тўғрисида битим имзоланмоқда. Нефть-газ тармоғида, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

 

Икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик кўламини, жумладан, амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш дастури доирасида янада кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири қабул қилди | Zamon.uz