Тошкентдаги масжидда ўғрилик юз берди
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Минор” масжидида ўғрилик содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ маълумот берди.
21 февраль куни соат 12:50 ларда 1979 йилда туғилган Ш.М. “Минор” масжидида кийим илгичида турган, 1998 йилда туғилган И.Д.га тегишли бўлган курткасидан шахсий ҳужжатлари ва 170 минг сўм миқдоридаги пуллари бўлган ҳамёнини ноқонуний равишда эгаллаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.








