Ўзбекистон

5 йил иш стажига эга хотин қизлар ОТМга имтиҳонсиз қабул қилиниши айтилмоқда

Вазирлик бу бўйича баёнот берди.

5 йил иш стажига эга хотин қизлар ОТМга имтиҳонсиз қабул қилиниши айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда 5 йил иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий баёнот берди.

 

Қайд этилишича, камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиш бўйича тартиб мавжуд эмас.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланган.

 

Мазкур тартиб 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу тоифадаги хотин-қизларга жами алоҳида 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча қабул параметрлари олий таълим муассасалари кесимида ажратилган.

 

Ушбу тоифадаги хотин-қизлар ажратилган қабул параметрларига танловларда иштирок этишлари учун дастлаб Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

 

Сўнг тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.

 

Имтиҳонда энг юқори баллнинг камида 30 фоизини тўплаб, аммо талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизлар 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча алоҳида қабул параметрлари доирасида, баллар кетма-кетлиги бўйича танловда қатнашади.

 

2023/2024-ўқув йилида ҳам камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар мазкур тартибга мувофиқ кириш имтиҳонлари натижаларига кўра танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

 

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"