“Ижтимоий тармоқда узоқ ўтириш ишчанликнинг пасайишига олиб келади”
Психолог ижтимоий тармоқда узоқ ўтиришнинг хавфини айтди

Ижтимоий тармоқларни узоқ вақт кузатиш дофаминга қарамликни келтириб чиқаради, бу эса ташвиш, уйқу бузилиши ва ишчанликнинг пасайишига олиб келади. Бу ҳақда СамГМУ клиникаси психологи Любовь Благодарева маълумот берди.
“Лентани кузатиб, инсон мияси қизиқарли, фойдали, ҳис-туйғуларни уйғотадиган нарсаларни қидиради. Бироқ бу жуда қисқа муддатли завқ... Қисқа муддатли кичик дозада дофамин ажралиб чиқади, кейин у тезда йўқолади ва қарамлик ҳосил бўлади”, — дейди мутахассис.
Унинг таъкидлашича, ётишдан 2-3 соат олдин телефонни ўчириш, шунингдек, соат 23:00 дан кечиктирмасдан ухлаш керак.








