Самарқандда 10 минг долларлик «опий» сотаётган шахс ушланди
Ҳолат бўйича ИИБ маълумот берди.

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1990 йилда туғилган Ургут туманида яшовчи фуқаро A.J. маҳаллий фуқарога 765,89 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








