Самарқанддан Уфага учган самолёт ортига қайтарилди
Унинг бортида 87 нафар йўловчи бўлган.

«Azimut» авиакомпаниясининг Самарқанд — Уфа йўналиши бўйлаб учган самолёти техник сабабларга кўра «Самарқанд» халқаро аэропортига қайтди. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” хабар бермоқда.
Тошкент вақти билан соат 12:00 да бортида 87 йўловчи бўлган AZO7040 рейси учиш аэропортига келиб қўнган.
“Айни дамда йўловчилар Самарқанд аэропорти терминалига жойлаштирилди”, — дейилади хабарда.








